Судлар фаолиятида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади

Baspadan shıǵarıw Betti bólisiw
13.10.2025 3 Yangiliklar

Судлар фаолиятида сунъий интеллект (SI) технологияларини жорий этиш — бу суд-ҳуқуқ тизимини самарали ва шаффоф қилишга қаратилган муҳим йўналишдир. Жаҳонда айрим давлатлар бу йўналишда сезиларли қадамлар қўйган. Бизнинг давлатимида ҳам судлар фаолиятида сунъий интеллект (SI) технологияларини жорий этиш мақсадида Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 август кунги «Судлар фаолиятида сунъий интеллект (SI) технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимини моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қӯшимча чора-тадбирлар тӯғрисида»ги ПФ-140-сонли фармони қабул қилинди.

Ушбу фармонга кӯра фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида «Рақамли суд» концепциясини амалга ошириш доирасида, судларга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланган харажатлар шакллантирилиши, шунингдек сунъий интелект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида таёрланиши белгиланган.

Судлар фаолиятида сунъий интеллект (SI) технологияларини жорий этиш суд жараёнининг тезлашиши ва одилона қарор қабул қилишга, инсон таъсирини камайтиришга, шаффофлик ва жамоатчилик ишончини оширишга, ортиқча қоғозбозлик ва бюрократияни қисқартиришга ёрдам беради.

Нукус туманлар аро маъмурий суди судьяси:   С.Караматдинова